Ўқувчилар нега дарсликлар билан тўлиқ  таъминланмади?

Янги ўқув йили яқинлашаверса, ёш боладай ҳаяжонга тушаман. Хотирамда ўқувчилик пайтларим уйғониб кетади. Болалик, ёшлик беғубор давр экан-да! Қўмсайверасан.

Кечаям болаликка қайтгандай бўлдим. Мактаблардаги тадбирлар, айниқса, Мустақиллик дарсларидан хурсанд бўлдим. Уларда таниқли кишилар, ижодкорлар, ҳатто ҳокимлар иштирок этгани ёшларга катта рағбат бўлди. (Айрим вилоят ҳокимлари буни шахсий ташаббуси билан қилмаган бўлсаям, барибир яхши иш бўлди).

Янги ўқув йили бошланиши билан мактабларнинг ўқишга ҳали тўлиқ тайёрмаслиги маълум бўлиб қолди. Кеча Президент спорт заллари ҳозирланмаганини танқид қилгани бунинг исботи.

Бу ҳам майлику-я, кўплаб мактабларда дарсликлар ҳали тўлиқ берилмагани, олтинчи синфлар учун китоблар октябрь ойининг охирига ваъда қилинаётгани чатоқ. Оқибатда айрим ота-оналар дарсликларнинг пдф форматини печатлаб беришга мажбур бўлишмоқда.

Халқ таълими вазири шунча пайт нима билан шуғулланди экан? Ё ҳозирги замонда билим олиш учун дарсликлар муҳим эмасми? Планшет орқали ҳам ўрганаверса керак-да!..

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Наманганда мактаб директори 300 минг сўм пора билан қўлга тушди

Наманган шаҳрида яшовчи аёлнинг мактабга ёшидаги икки фарзанди бошқа-бошқа таълим муассасаларига қатнаркан — бири 31-мактабга, иккинчиси 70-мактабга. Ҳақиқатан ҳам ноқулай; ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400