Ўзбекистон Тожикистонга 71,8 миллион куб метр газ етказиб берди

Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг ҳар ойлик ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан буён Тожикистон Ўзбекистондан 9 миллион долларлик табиий газ олди. Шу йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистондан табиий газ етказиб беришнинг умумий ҳажми қарийб 71,8 миллион куб метрни ташкил этди. 

Тожикистон Статистика идораси маълумотларига кўра, ушбу даврда Ўзбекистондан 9,8 миллион долларлик табиий газ импорт қилинган.

Ҳозирги кунда Тожикистонда ўзбек газининг истеъмолчилари асосан саноат корхоналари ҳисобланади.

«Газ етказиб бериш олти йилдан кўпроқ вақт давомида тўхтатиб қўйилганлиги сабабли, биз мамлакат ичидаги инфратузилмани тиклаш ва етказиб беришни босқичма-босқич кўпайтириш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишимиз керак», – дея таъкидлаб ўтишган «Тожиктрансгаз» компаниясидан.

Ўтган йилнинг апрель ойи бошида олти йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон табиий гази Тожикистонга етказиб берила бошланди, деб хабар қилмоқда Азия-Плюс.

Ўзбекистон «кўк ёқилғиси»нинг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюминий компанияси бўлиб, у умумий ҳажмнинг қарийб 80 фоизини олади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Улуғбек бакировни таваллуд куни билан қутлаймиз

Бугун, 9 сентябрь хориждаги ўзбек журналистларидан бири, ёрқин истеъдод эгаси, бағри кенг дўст Улуғбек Бакировнинг туғулган куни. (more…)

Бозордаги босқин

Бозорларда ноқунуний савдолар  юзасидан  рейдлар ўтқазилиши табиий ҳолат. Харидор сифатида  ўзимиз  ҳам бу каби жараёнларнинг кўп марта гувоҳи  бўлганмиз. Агар гап озиқ-овқат ...

Ўзбекистон электр энергиясини истеъмол қилишни камайтирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди, дея ...