Умар Ражабов 11 йилга қамалди

Самарқандлик йирик тадбиркор, “Умар” қурилиш компанияси раҳбари Умар Ражабов фирибгарликда айбланиб 11 йилга қамалди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник”га таяниб “Соф.уз” ёзмоқда.

“Бугун қурилиш компанияси раҳбари Умар Раджабов ва унинг уч нафар ёрдамчиларига суд ҳукми ўқилди. У. Ражабов 11 йилга, унинг ўғли Руслан Раджабов 8,5 йилга, Ш. Облоқулов – 10 йилга, А. Одилов 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд қарорига асосан уларнинг мулки жабрланган фуқаролар фойдасига мусодара қилинади”, – дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Умар” қурилиш компанияси қурган уйлар атрофидаги можаролар 2 йилдан буён давом этаётган эди. Маълумотларга кўра, улар рухсатнома олмасдан туриб уй-жойлар қуришни бошлаган ва бўлажак харидорлардан 900 миллион сўмдан ортиқ нақд пул маблағ йиғиб олган. Ушбу ҳолат юзасидан Умар Ражабов ва унинг ҳамкорлари Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3, 4-бандларида (фирибгарлик) кўзда тутилган жиноятда айбланиб 2019 йилнинг феврал ойида ҳибсга олинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ...

Гулистонда икки кунлик чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Гулистон шаҳри, «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 2019 йилнинг 15 ...

Ўзбекистонга импорт қилинган шакар акциз солиғига тортилади

2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга импорт қилинган шакар 20 фоиз ставка билан акциз солиғига тортилади. Бу ҳукуматнинг 2 октябридаги қарори билан тасдиқланган, деб Spot ...