Норвегияда «аҳмоқлар» учун пиёдалар йўлакчаси яратилди

 

 ахмок Норвегиянинг кичик шаҳарларидан бири саналган Эрйеда ўзига хос пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди. Унинг ўзига хослиги шундаки, йўлакчадан ўтаётганда пиёдалар аҳмоқона қилиқлар қилиши мумкин. Бу ҳақда, Британиянинг Mail Online нашри  хабар ёзмоқда.

Ушбу йўлакча Британиянинг машҳур «Монти Пайтон» деб номланган комедия шоуси мухлислари томонидан яратилди. Шоуда ҳам шунга ўхшаш жараён тасвирланган эди.

Гап шундаки, афсонавий шоунинг чиқишларидан бирида кўрсатув қаҳрамонлари мамлакат вазирликларида ишловчи мансабдорларнинг аҳмоқона юришларини  кўрсатган. Эндиликда, Норвегиянинг шимоли-шарқидаги митти шаҳарча аҳолиси қамоққа олиниш хавфидан чўчимаган ҳолда ўз кумирларига тақлид қилиши мумкин.

Аҳмоқона юраётган персонажлардан бири акс этган ушбу йўлакчани апрель ойида маҳаллий арт-гуруҳлардан бири – Kreativeteket яратган. Норвегиянинг NRK телеканали журналистлари томонидан тайёрлаган лавҳалардан кўриш мумкинки, маҳаллий аҳоли ушбу янгиликдан жуда мамнун.

Аммо айрим мансабдорларнинг сўзларига кўра, йўлакча ҳайдовчи ва пиёдаларнинг чалғишига сабаб бўлади. Шу сабабли ҳам уни яқин орада олиб ташлашлари мумкин. Айни вақтда «зебра»нинг кейинги «тақдир»и номаълум.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лондонда автомобил ҳайдовчиси масжид ёнидаги одамлар устига ҳайдади (фото)

Лондон шаҳри ғарбида мусулмонлар маркази атрофида бир ноъмалум кимса автомобилини одамлар устига ҳайдади. Бу ҳақда  The Sun нашри Лондон полициясидаги манбаларга асосланиб ...

Ҳоким ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди

14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати. Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ...

Энди қирғизистондаги барча масжидларда жума маърузалари қирғиз тилида айтилади

Қарорни бажарилишини муфтият, вилоят, туман ва шаҳар имомлари назорат қилишади. Фото:Спутник Бундан кейин диний иш қоғозлари ва жума маърузалари қирғиз тилидагина ...