Жон Лэнсинг:Биз учун Озодлик радиоси холислик ва беғаразликнинг энг юқори стандартларига риоя қилиши муҳим

Америка Қўшма Штатларининг глобал медиа Агентлиги (USAGM) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати – «Озодлик» радиоси томонидан журналистик этика қоидаларини бузганликлари тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.

USAGM – Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг мустақил агентлиги бўлиб, унинг таркибига «Америка овози», «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси (RFE/RL) ва бошқа радиоэшиттириш тузилмалари киради.

Америка агентлигининг бош ижрочи директори Жон Лэнсингнинг таъкидлашича, USAGM журналистик этика қоидалари бузилишига оид барча баёнотларга жиддий ёндашади ҳамда «Озод Европа/Радио Озодлик» радиосининг бирор хизмати ёки журналистининг нотўғри талқинларига йўл қўймайди ва оқламайди. Агентлик раҳбари «холислик ва беғаразликнинг энг юқори стандартларига риоя қилиш муҳимлигини» таъкидлади, чунки улар, Жон Лэнсингнинг қайд қилишича, АҚШ глобал медиа агентлиги ҳам амал қиладиган «асосий тамойиллардир».

«RFE/RL»нинг қайта тайинланган президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати фаолияти билан боғлиқ ташвишлар етказилгани учун миннатдорчилик билдирди ва келтирилган фактларни батафсил ўрганишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизматининг иш услубига нисбатан ўз хавотирини билдирган ва ушбу радиоэшиттиришлар ташкилотининг Ўзбекистон билан боғлиқ фаолиятида нохолислик ва нопрофессионаллик мавжудлигини қайд этган эди.

Шунингдек, Агентлик директори «Озодлик» радиоси томонидан алдамчилик билан ахборот йиғиш, аудиоёзувларни сохталаштириш ва «сохта аккаунт»лардан асоссиз маълумотларни тарқатиш учун фойдаланиш ҳолатларини айтиб ўтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олтовлонни совуқда сувга туширган зоир мирзаев яна бир эгардан тушди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига Абдуллаев Феруз Талъатович раис этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади. Маълумот учун, ...

Ислом каримов даврида ўз қўли остидагиларга зуғум ўтказишда ва коррупцион жиноятларда айбланган рустам холматовга яна лавозим берилди

Рустам Қурбонназарович Холматов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар бермоқда. У ...

Сенатор жаҳонгир ортиқхўжаев тошкентнинг тўлақонли ҳокимига айланди

Шавкат Мирзиёев бугун, 21 декабрь куни Тошкент бўйлаб сайр қилганидан сўнг, кун охирида халқ депутатлари Тошкент шаҳар сессиясида қатнашди. Президент матбуот хизматининг ...