Ўзбекистонда шу кунга қадар таълим сифатини баҳолаш бўйича аниқ мезонлар бўлмаган

Ўзбекистонда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш бўйича янги мезонлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Тошкентда «Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш: Халқаро ёндашувлар ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида бўлиб ўтган семинар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош бошқарма бошлиғи Аслиддин Одилов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда шу вақтгача таълим сифатини баҳолаш бўйича ягона тизим бўлмаган.

«Бугунги кунга қадар юртимизда таълим сифатини баҳолаш бўйича ягона тизим бўлмагани сабабли ҳар ким ўз мезонлари бўйича муассасалар фаолиятини баҳолаб келаверган. Бу эса, ўз навбатида, таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган эди. Эндиликда илғор хорижий ва маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш бўйича янги мезонлар ишлаб чиқилди. Янги мезонлар педагоглар ишини енгиллаштириш, уларнинг фаолиятида қоғозбозлик ва буйруқбозликни камайтириш, таълим сифатини оширишда уларга кўмаклашиш ва қолаверса муассаса фаолиятини холис баҳо бериш мақсадида ишлаб чиқилди», — деди Аслиддин Одилов.

Янги тизимга кўра, бундан буён ҳар бир таълим муассасасида ўзини ўзи баҳолаш орқали ички таълим сифати аудити шакллантирилади. Бунда таълим олувчиларнинг мактаб ҳаёти ва бошқарувига оид фикрлари даврий равишда ўрганилади ва улар мактаб бошқарувида фаол иштирок этади.

Таълим сифатини баҳолашда мактабнинг ота-оналар, кузатув кенгаши, маҳалла, боғча ва олий таълим муассасалари билан мактабни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ишларига асосий урғу берилади. Ички баҳолаш натижаларига шубҳа бўлган тақдирдагина ташқи орган томонидан ташқи баҳолаш ўтказилади.

Таъкидланишича, янги баҳолаш тизими таълим муассасаларида текширишлар сонини камайтиришга хизмат қилади. Маълум қилинишича, бунда сифатни таълим муассасасининг ўзи баҳолаб туриши ва камчиликларни бартараф этиб бориши кутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чет эл банкларининг ўзбекистон бозорига кириб келиши оддий одамларга нима беради?

Аввалроқ Қозоғистон “Halyk Bank”ининг Ўзбекистонда очилиши кутилаётган шўъбаси Tenge Bank номи билан фаолият кўрсатиши ҳақида хабар берган эдик. Хўш, чет эл банкларининг ...

Ўзбекистонда гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашди

Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг вилоят марказий деҳқон бозорларидаги айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди. ...

Шотландия мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёрлана бошлади

Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стёрджен Эдинбург сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бирлашган Қиролликдан мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёргарликни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400