Ўзбекистонда «растаможка»ни икки бараварга арзонлаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларнинг давлат божи — «растаможка» ставкаларини икки бараварга пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» вакили Рустам Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг транспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишида маълум қилган.

Қодировнинг сўзларига кўра, утилизация тўловларнинг жорий қилиниши «халқимиз ва истеъмолчиларни ўйлантираётганидек, нархлар ошишига олиб келмайди».

«Бу йиғимни маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларимиз локализацияни кенгайтириш, ички захираларни ишга солиш орқали ўз бўйнига олади.

Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун ҳам алоҳида ёндашилмоқда. Жумладан, ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, унга кўра мамлакатимизга импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки бараварга туширилиши режалаштирилмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, утилизация йиғимини жорий этиш ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган автомобиллар нархига ҳеч қандай таъсир қилмайди», — дейди «Ўзавтосаноат» вакили Рустам Қодиров.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«алибобо»ни ўзбекистонга олиб келаётган йигит

Фикримни «мамлакатимизда кўпгина имкониятлар яратилмоқда» жумлалари билан бошламоқчи эмасман. Балки «мамлакатимизда кўпгина имкониятлар яратилаётгани»дан унумли ...

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган баҳриддин исомов озодликка чиқарилди

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” хабар қилди. Маълум бўлишича ҳоким ўринбосарни ёқиб юборган тадбиркор ...

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...