Энди Хитой фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кира олади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат мамлакатлар ўртасида маданий, илм-фан, таълим алмашинувига, инвестицион иқлимни яхшилашга ва мамлакат туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилган ҳолда қайтиш авиачиптаси мавжуд бўлган шартларда мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгиланди.

Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юкланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Флешмоб давом этади. яна 6 киши тош кўтариб турди

27 октябрь куни интернетдаги бош мавзу Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида ҳокимлик амалдорлари, маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли ва икки фермер ариқда  тиззасигача ...

Актам хайитов:бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ...

Навоийда бир ойда 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди

Навоий вилоятида аҳоли хонадонларидаги 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, подполковник ...