Ўзбекистон электр энергиясини истеъмол қилишни камайтирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди, дея хабар беради ЎзА агентлиги.

Саноат, қурилиш ва савдо қўмитаси энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади. Лойиҳани ишлаб чиқишда мавжуд ресурслардан фойдаланиш орқали энергия самарадорлигини оширишга эътибор қаратилди.

Шунингдек, қонун лойиҳаси энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича қатор таклифларни илгари суради. Қонуннинг киритилиши муносабати билан турли соҳаларда энергия сарфини кескин камайтириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Нукус ва Зарафшон шаҳарлари атрофида 100 ва 200 МВт қувватга эга иккита шамол электр станциясини қуришни режалаштирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 минг сўмга яқин экани маълум қилинди

14 декабрь куни ХПКда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритилди. Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу ...

Бу миллатга жуда қимматга тушади

Вазирликлар, ҳокимликлар инкор қилаверади, кўчаларда эса ўт юлаётган, супураётган, оқлаётган, гул экаётган ўқитувчиларни, тиббиёт ходимларини кўраверамиз. (more…)

2018 йилда 26 минг 537 нафар ўзбекистонлик шенген визаси олди

Бугунги кунда Green Card муҳокамалар марказида бўлиб турган бир пайтда, Европа иттифоқи давлатларига чиқиш учун бериладиган Шенген визаси тўғрисида ҳам эслаб ўтмоқчимиз, ...