Қачонгача оддий маҳсулотларни импорт қиламиз?

Божхона хабарларини ўқиб ўтиргандим, бир рақам эътиборимни тортди. 2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 74 минг донадан ортиқ канцелярия бўрлари импорт қилинибди. Оқибатда импорт ҳажми 13 фоиз ошиб, 34,7 минг АҚШ доллари сарфланган.

Қачонгача бу каби оддий аммо муҳим маҳсулотларни импорт қиламиз? Нега салкам 9700 та мактаб фаолият юритаётган мамлакатимизда бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрилмаяпти? Ёки бўр ишлаб чиқариш ўта мураккаб жараёнми? Асло!

Шу йили Сурхондарёда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш мақсадида ўтказилган учрашувда бир отахон қанча ҳаракат қилмасин унга микрофон тегмади. Пухта тайёргарлик кўрган булбулигўёлар илиб кетаверди. Табиийки, бу камтарин одам муаммосини ҳам айта олмади.

Отахоннинг олдига секин бориб сўрасам, оилавий тадбиркор экан. Бўр ишлаб чиқариб, туман, вилоят мактабларига етказиб бераркан. Нима муаммо, сўрадим.

«Ер бермаяпти. Ноилож, яшаб турган уйимнинг бир хонасини бўшатиб, ишлашга мажбур бўляпмиз», дейди у. Қарич сиғмайдиган папкасидаги ҳужжатларга қарасам, ҳаммаси жойида. Тагига қистирилган расмларни кўриб, ачиниб кетдим…

Ўша учршувда Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов бошчилигидаги масъуллар отахоннинг муаммосини ҳам рўйхатга киритиб, Бош вазир қабулхонаси томонидан ҳал этилишига ваъда беришди. Бироқ ер масаласи ҳал бўлдими ёки тадбиркорнинг папкасини семиртирадиган хатлар яна биттага кўпайдими, бунисини билолмадим.

Билганим шуки, янги ўқув йили учун Россияни қўя туринг, олис Финляндиядан ҳам бўр олиб келинибди.

 

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда уч ёшли бола 3-қават деразасидан тушиб кетди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 3 ёшли бола қаровсиз қолдирилиши оқибатида кўп қаватли уйнинг 3-қавати деразасидан пастга тушиб кетган. 12 февраль куни соат 00.20 да пойтахт ...

52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси ордухон мехтиев 3 йилга қамалди

Туркистон вилояти Сариоғоч туман суди 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Ордухон Мехтиевни 3 йилга озодликдан маҳрум қилган, деб хабар қилди "Хабар.уз". Судья ...

Рўмол ўраган аёл ҳуқуқбузарми?

Бир жумла борки, у барча муҳокамага нуқта қўяди, забон ҳам ҳақли сўзларни айтишдан тўхтайди. Бу жумланинг қудрати жамиятимизда шу қадар улуғки, ўз мулкинг ё жонинг ҳимояси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400