Муроджон Аҳмадалиев колумбиялик боксчи Вилнер Сотони нокаут қилди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) 13 сентябрь куни (Тошкент вақти билан 14 сентябрь) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Унда Аҳмадалиевга колумбиялик тажрибали боксчи Вилнер Сото (22-7, 12 КО) рақиблик қилди.

GoSport.uz интернет-нашрининг хабар беришича, Нью-Йоркдаги «Мэдисон Сквер Гарден» аренасидаги Hulu театрида бўлиб ўтган, 8 раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раундда ниҳоясига етди. Айнан тўртинчи раунднинг 1:56 сонияси ортда қолганида Аҳмадалиев томонидан берилган кетма-кет зарбалар натижасида ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Натижада Аҳмадалиев ўзининг еттинчи жангида ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бу унинг олтинчи муддатидан олдинги ғалабасига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Муроджон Аҳмадалиев аслида WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо Роман жангга 10 кун қолганида ўнг елкасидан жароҳат олгани важи билан рингга чиқишдан бош тортганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жон лэнсинг:биз учун озодлик радиоси холислик ва беғаразликнинг энг юқори стандартларига риоя қилиши муҳим

Америка Қўшма Штатларининг глобал медиа Агентлиги (USAGM) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ...

Ўзбекистонда 100, 200, 500 сўмлик банкноталар муомаладан чиқарилади…

25 февралдан республикамизда 100 минг сўмлик янги купюра муомалага киритилиши режалаштирилмоқда. Мазкур воқеа арафасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари ...

Қозоғистоннинг олмаота вилояти иккига бўлинади

Олмаота вилояти иккига бўлинади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон халқига Мурожаатномасида ...