Нодир Муротов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Муротов Нодир Хўжамқулович Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, мазкур лавозим шу кунгача вакант бўлган.

Нодир Муротов олий маълумотли бўлиб, Гулистон давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Иқтисодчи, халқаро иқтисодий муносабатлар магистри мутахассислигига эга.

Н.Муротов меҳнат фаолиятини Боёвут туманидаги “Мурод” фермер хўжалигида иш юритувчи лавозимидан бошлаб, сўнгра Республика таълим маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат харидларини тартибга солиш ва Мониторинг бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Давлат харидларини бошқариш методологияси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон бош прокуратураси президентликка номзод ўмурбек бабановга қарши жиноят иши қўзғатган.

Бунга Қирғизистон парламенти депутати Бабановнинг президентлик сайловолди ташвиқоти пайти ўшлик ўзбеклар олдида гапирган маърузаси сабаб бўлган. (more…)

Ўзбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар ҳақида маълумот берилди

2018 йилда Ўзбекистонда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар ...

Адлия вазирлиги сталинпарастлар сўрови билан “илҳом” театрига огоҳлантириш берди

3 март куни Тошкентдаги "Илҳом" театрида Британияда таниқли киночи Армандо Иануччи ( Armando Iannucci) тарафидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) ...