Ўзбекистонда янги автомашина сотиб олганлар 3% ли йиғимни тўламайдиган бўлди

UzAuto Motors Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун Республика йўл жамғарамасига амалга ошириладиган 3 фоиз миқдоридаги йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши белгилангани ҳақида маълум қилди.

Мазкур ўзгариш ўз навбатида харидорлар учун қўшимча қулайлик сифатида хизмат қилади. Эндиликда харидорлар аввал Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоиз тўловни автомобиль харид қилаётган чоғида автомобиль нархи билан бирга амалга ошириши лозим бўлади.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар дилерлик корхонаси билан олди-сотди шартномасини имзолаган, аммо ҳали автомобилини олмаган харидорлар билан қўшимча келишув имзоланади ҳамда харидор томонидан 3 фоиз ту́лов автомобилни қабул қилиб олиш чоғида дилерлик корхонасига тўланиши керак бўлади. Шу билан харидорлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида тўланадиган Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоиз мажбурий йиғим олинмаслигини маълум қиламиз.

Айтиш жоизки, UzAuto Motors АЖ 1 октябрдан эътиборан ҚҚС тўловчисига айланади ва компания томонидан мазкур ҳолат харидорларга ортиқча сарф-харажат ва ноқулайлик келтириб чиқармаслиги учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди ҳамда автомобиль нархлари Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган мазкур тўловни инобатга олмаганда ўзгаришсиз қолдирилди.

“Ҳурматли харидорлар!

Сиздан автомобиль хариди чоғида дилерлик корхоналари ходимлари томонидан нархлар ошиши борасида берилаётган бошқа маълумотларга ишонмасликни, барча расмий маълумотлар фақат компаниянинг расмий сайтида эълон қилиниши ҳамда автомобилларингиз шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилишини маълум қиламиз” , дейилади  хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин ватанига қайтди

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин уйларига қайтди, деди мамлакатнинг Британиядаги элчиси Вадим Пристаико 19-май куни Британия парламентида. Унинг сўзларига кўра, ...

Вазирлик расмийси “ҳижобли қиз”га босим бўлганини рад этди, аммо…

Гулистонда ҳижобли қизнинг ҳақорат қилингани иддаолари тасдиғини топмади Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийси Салоҳиддин Санақулов Озодлик билан суҳбатда ...

Ҳукумат талабларимизни бажармагунча гаровдаги аскарлар қўйиб юборилмайди

«Ҳукумат бизнинг талабларни бажармади, демак, биз бу ердаги аскарларни қўйиб юбормаймиз»,- деди Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов. Унинг журналистларга берган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400