Toyota жаҳон бўйлаб 6,4 миллион автомобилни чақириб олади

 

тайота  Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси жаҳон бўйлаб 6,39 миллион дона автомобилни савдодан қайтариб олади, дея хабар бермоқда Agence France-Presseахборот агентлиги.

“Toyota Motor Corporation 26 моделдаги автомобилларни, хусусан, Subaru Trezia ва Pontiac Vibe моделларини чақириб олишини маълум қилади”, – дейилади компания баёнотида.

Қайд этишларича, автомобилларнинг қайтариб олинишига бешта турли муаммо сабаб бўлган, бироқ бунда гап айнан қандай муаммолар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган.

Бундан ташқари, автоконцерн раҳбариятининг алоҳида қайд этишича, ҳозирги вақтда аниқланган камчиликлар автоҳаваскорларга ҳеч қандай зарар етказмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғоналик табиб жинлар билан гаплаштириш учун бемордан 50 млн сўм талаб қилди

Фарғонада “эскича” ўқиб, дуолар билан даволовчи Учкўприк туманида истиқомат қилувчи Муроджон Қамбаров олдига даво истаб келган фуқарони 25 миллион сўмга чув туширди, деб ...

Россияликлар кредит ботқоғига ботмоқда: банклар хурсанд, иқтисодчилар огоҳлантирмоқда

Банклар кредит маҳсулотларига бўлган талабнинг юқорилигидан хурсанд бўлмоқда, оддий фуқаролар эса эски қарзларни қоплаш учун янгиларини олмоқда. Eurasianet.org маълумотларига ...

Ақшдаги муҳожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган муҳожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб «Дарё» нашри «Forum ...