Аҳадбек Ҳайдаров молия вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аҳадбек Ҳайдаров 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1994 йил Тошкент Давлат университети, 1998 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2001 йили Япония сиёсий фанлар Миллий институти магистратура босқичи, 2006 йил АҚШнинг Массачусетс штатида Виллиамс Коллежини тамомлаган.

2008-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Монетар сиёсат департаменти директори, 2013-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари, 2016-2016 йилларда Ўзмиллийбанк Бошқарув Раиси биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

2016-2017 йилларда “Микрокредитбанк” акциядорлик – тижорат банки Бошқаруви раиси, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири биринчи ўринбосари бўлган.

Аҳадбек Ҳайдаров 2019 йилнинг апрель ойидан бери Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Топталаётган ҳақиқат қачон тикланади?

Зафар Хандамов Биз янги даврда, XXI асрнинг 18-йилида яшаяпмиз. СССР таркибидан чиққанимизга, Мустақил бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт ўтди. Сиёсатчилар, иқтисодчилар ва ...

Қўқон шаҳрида алимент тўламаган оталар қамоққа олинди

Фуқаролик  ишлари  бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.10.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан  қарздор фуқаро Мамаджанов Ўткирдан ундирувчи Мамаджанова Гўёхон фойдасига бир ...

Каттақўрғонда қиймати 420 млн ақш долларига тенг цемент заводи қурилиши бошланди

18 ноябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонага тамал тоши қўйилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400