Балиқчи туманида уйи бузилаётган аёллар очлик эълон қилди

Балиқчи туманидан уйи компенсациясиз бузилаётган аёллар кўчага очлик эълон қилиб чиқди. Уларнинг айтишига қараганда, туман ҳокимлиги бир йилдан бери бузилган уйлар учун компенсация тўламай келмоқда, деб ёзади “Тўғри.уз” сайти.

Facebook’даги “Халқ фикри” гуруҳида Андижон вилояти Балиқчи туманидан бўлган аёллар очлик эълон қилгани тасвирланган видео жойлаштирилди. Аёллар уйи компенсациясиз бузилаётгани, уларни банк ходимлари кўчага ҳайдаётгани, бир йилдан буён туман ҳокимлиги томонидан ёлғон ваъдалар бериб келинаётганини айтишган.

“Биз президент билан гаплашамиз. Зерикдик қоғозбозликдан. Ҳеч қанақа хатимизга жавоб беришмкаяпти. Фақат алдашяпти. Ҳамма жойга аризаларимиз бор, улар кўриб чиқилмаяпти. Бизга ҳеч қандай ижобий жавоб келгани йўқ. Жонимиздан тўйдик, очлик эълон қиламиз. Бугундан бошлаб бир қултус сув ҳам ичмаймиз, нон ҳам емаймиз. Уйгаям кирмай, мана шу кўчада асвальтга ётиб ўзимизни ташлаймиз. Жонимиздан ҳаммамиз тўйдик. Ваъдалардан зерикдик. Андижон вилояти Балиқчи туман ҳокимлари бизни бир йилдан бери алдаб келади. Нима биз ёш боламизми? Компенсация пулимизни ўндириб берсин. Банк бизни уриб, кўчага ҳайдаяпти. Нимага биздан ҳеч ким хабар олмаяпти”, дейди уйи бузилаётганлар номидан гапирган чамаси 60 ёшли балиқчилик аёл.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга олинди

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон ...

Янгиобод ва чорсу бозорларида «қизил китоб»га киритилган қушлар сотилмоқда

Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган қушлар Тошкент бозорларида бемалол сотилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг Янгиобод ва Чорсу бозорларида ноёб қушлар савдоси кузатилган. Бу ...

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 11 апрелда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтишини белгилади. Аслида овоз бериш 2018 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши керак эди. ...