Эндиликда Ўзбекистонда ипотека кредити 60 ёшгача берилади

Ўзбекистонда ипотека кредитини олиш шартлари ва тартиби ўзгарди. Тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

Эндиликда ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Аввал бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган эди.

Шунингдек, ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойларнинг босими кучаймоқда

Сурат: Exclusive.kz Куни кеча Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Хитойда ноҳақ жазога тортилган этник қозоқларнинг қариндошлари йиғилиб, Қозоғистон билан Хитой ҳукуматидан ...

«грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди

Ҳар йили куз мавсумида АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинадиган «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақдаги илк расмий маълумотни АҚШнинг ...

Гулистонда икки кунлик чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Гулистон шаҳри, «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 2019 йилнинг 15 ...