Машҳурлар ҳаётидан 12 қизиқ маълумот

 

 napoleon Наполеон айлурофобия — мушуклардан қўрқиш дардига дучор бўлган.

Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари ҳам ўзи билан бирга кетган — ёнида ўтирган аёл немисчага тушунмаган.

Машҳур қўшиқчи Ник Кейв думча (?!.) билан туғилган.

Шекспир ва Сервантес бир кунда вафот этишган — 1616 йилнинг 23 апрелида. 

Инглиз ёзувчиси Виржиния Вулф аксар китобларини тикка турган ҳолда ёзган.

Сара Бернар 13 ёшли Жулетта ролини 70 ёшида ўйнаган.

 Уолт Дисней болалигида бир бойқушни қийнаб ўлдирган. Шундан сўнг у жонворларни мултфилмларда «тирилтириш»га киришган.

Бир куни Бетховен «саёқлиги учун»  қамоққа олинган.

Ойга қадам қўйган астронавтлардан бири Базз Олдриннинг онасининг қизлик фамилияси Мун — инглизча Ой маъносини беради.

Юлий Сезар сочлари тўкила бошлаганини яшириш учун дафна гулчамбари тақиб юрган.

Жорж Вашингтон томорқасида марихуана етиштирган.

Телефон кашфиётчиси Александр Белл онаси ва хотинига бирон марта ҳам қўнғироқ қилмаган — улар гунг бўлишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мега сумалак” эмас халқаро анжуманлар ўзбекистон нуфузини оширади

Наврўз байрами арафасида Марказий Осиё давлат раҳбарлари иштирокида минтақавий йиғилиш бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бўлиб ўтган ...

Ҳайдовчилардан пул талаб қилиш йҳхх ходими учун пасткашлик

Бугун, 29 апрель куни ИИВ Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати ...

Тожикистонда президент маъмурияти давлат муассалари раҳбарларини камтарроқ бўлишга чақирди

 Тожикистон раҳбарияти барча давлат муассасалари бошлиқларини расмий сайтларда ўз-ўзини мақташни бас қилиб, аҳолига ахборот тақдим этишга чақирди. (more…)