Чори Бегимқулов Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Сурҳандарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Чориев Рўзимурат Кунгратович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шу кунгача Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори лавозимида ишлаб келган Бегимқулов Чори Раҳмонович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Бегимқулов Чори Раҳмонович 1974 йилнинг 10 октябрида Шеробод туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2017 йилда ТДАУ Термиз филиали директори этиб тайинлангунга қадар Тошкент давлат аграр университетида самарали фаолият юритган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дмитрий журавлев: польша россия билан уруш бошламоқчи

Польша Украинани демилитаризация қилиш ва давлатсизлаштириш бўйича махсус операцияга аралашишга тайёр, бироқ у АҚШ ва НАТОнинг қўллаб-қувватлашини хоҳлайди. Бу фикрни ...

Олмаотада яшовчи қорақалпоғистонликлар сўроққа чақирилди

Олмаотада яшовчи қорақалпоғистонликлар сўроққа чақирилди. Бу ҳақда маҳаллий Инсон ҳуқуқлари бюроси хабар берди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Андрей Гришинга кўра, қорақалпоғистонлик беш ...

Назарбоевнинг йил боши мурожаати ҳақида

Бугун 2018 йилнинг 9 январь куни соат 19:00 да Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳар йилгидек, йил бошида қозоқ халқига  қисқача «мурожаат»ини йўллади. (more…)