Ўзбекистоннинг учинчи Бош прокурори Отабек Муродов ҳам қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Отабек Муродов ҳам устозлари ортидан қамоққа олинди. Аввалига Рашиджон Қодиров, кейин Ихтиёр Абдуллаев ва ниҳоят мана Отабек Муродов ҳам қамоққа олинди.

«Jahon.uz» интернет нашрининг хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида таваллуд топган, 44 ёшли собиқ Бош прокурор Отабек Муродов бундан икки кун аввал, яъни 18 сентябрь куни тунда қамоққа олинган.

Отабек Муродовга нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган бўлиб, Суд томонидан унинг эҳтиёт чораси ўзгартирилгани ва у қамоққа олингани айтилмоқда.

Ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев «иши»га Отабек Муродов аралашгани ёки унга боғлиқ жойи бўлганию бўлмагани тўғрисида расмий хабарлар йўқ. Лекин, айрим маълумотларга кўра, Отабек Муродов Тошкент шаҳридаги туманларнинг биридаги Жиноий ишлар бўйича суд раиси ишга ўтишида 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора олгани таъкидланмоқда.

Бу ҳақда, на Олий суд ва на Тошкент шаҳар суди ёки Бош прокуратура орқали ҳам маълумотни тасдиқлатиш имкони бўлмади.
Отабек Муродовга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси тартибида жиноят иши очилганининг ўзидан англаш мумкинки, у порахўрликда айбланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда эса кўпчилик Отабек Муродовнинг яхши ва самимий инсон бўлгани, намунали оиланинг тарбияли фарзанди бўлганини ҳам таъкидлаб келишади.

Суд ҳукми эълон қилингандагина воқеаларнинг аниқ тафсилотларини билиб олишимиз мумкин, унгача эса бу жиноят иши тергов сири сабаб оммага ошкор этилмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов ва гулнора каримова ақш қора рўйхатига киритилди

АҚШ Молия вазирлиги томонидан коррупция ва инсон ҳақларини топтаган шахслар рўйхатига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов ва унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам ...

Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг юбкаси тиззани ёпиб туриши шарт

"Ҳуқуқий ахборот" канали ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қўйиладиган талабларни эслатди. Унга кўра, кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, қизлар учун ...

Nasa ернинг 20 йиллик ўзгаришларини намойиш қилувчи лавҳа эълон қилди

Американинг фазовий тадқиқотлар билан шуғулланувчи NASA агентлиги YouTube саҳифасига Ердаги иқлим ўзгаришларини кўрсатувчи анимация ролигини жойлаштирди. (more…)