Санкт-Петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринган икки киши қўлга олинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ОАВда тарқалган 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахснинг Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ўлдириш мақсадида ҳужум қилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳужум қилганлар газ баллончалари ва пичоқ билан қуролланиб, А. Т.га пичоқ билан бир нечта тан жароҳатлари етказиб, сўнгра ҳодиса жойидан яширинган. Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётқизилган, унинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Санкт-Петербург Тергов бошқармаси 17 сентябрь куни икки нафар гумонланувчининг қўлга олинганини хабар қилди. Аввалроқ «Интерфакс» агентлиги уларнинг москвалик бўлгани, бири Бауман номидаги Москва давлат техника университети талабаси, иккинчиси эса ишсиз эканини маълум қилган эди. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг ҳар иккиси ҳам айбини тан олгани йўқ ва кўрсатма беришдан бош тортишмоқда.

Россия Жиноят кодексининг 105-моддасида (миллий мотивлар билан қотилликка уриниш) кўзда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда жабрланувчи даволанаётган тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фуқаролиги йўқ шахслар қачонгача ўгай ҳолда яшайди?

Ислом Каримов ўлгунича ўзининг коммунистик ғояларга қалбан содиқ эканини мамлакатда собиқ СССР фуқароларини сақлаш орқали намойиш қилди. Унинг бу каби тутуриқсиз, бетайин, ...

Ўзбекистонда тўй, ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар тартибга солинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, ...

Қонунлар ишласа яхши, ишламаса ундан эртак яхши

Кеча Муҳрим Аъзамхўжаев ўз каналида футболимиздаги баъзи тутуриқсиз ишлар ҳақида пост қўйибди. Ўша постда ЎФАнинг баъзи тушунарсиз ишлари ёзилган. Яъни, кимларгадир "бир умр ...