Баҳром Турсунов Узун туманига ҳоким бўлди

Сурҳондарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Турсунов Баҳром Бобохонович Узун тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Турсунов Баҳром Бобохонович 1981 йилнинг 12 ноябрида Қумқўрғон туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясини тамомлаган. Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухолифат керакми?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга " Сен муддат ...

Аёллар мардикор бозорлари – уят эмас, эҳтиёж

Шу кунларда тақдир ва шароит тақозоси билан мардикор бозорга чиққан аёллар ҳақида блоглар ва сайтларда таъсирли материаллар бериляпти. Раҳмингиз келади, нималардандир норози ...

Депутат нега интервьюдан бош тортди (ёхуд журналистни менсимайдиган депутат депутатми?)

Бундан роппа-роса бир ой олдин "Mulkdor" сайтида "Президентни маддоҳлардан асраш керак", деб номланган мақолам эълон қилингандан кейин ушбу мақолада тилга олинган ...