Ўзбек пахтасининг асосий харидори Хитой бўлмоқда

Ўзбекистон пахтасининг хориждаги энг катта харидори –  Хитой. Бу ҳақда Инспекция ҳузуридаги Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази пахта маҳсулотларини сертификатлаш идораси бўлим бошлиғи Зоҳид Тошматов АОКАдаги матбуот анжумани маълум қилди.

“Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади, — деди Тошматов. — Пахта хомашёсининг тўқсон фоизини маҳаллий корхоналар харид қилади. Хорижда эса энг катта харидоримиз — Хитой Халқ Республикаси».

У ўзбек пахтасини харид қилаётган мамлакатлар унинг сифати учун қўшимча ҳақ тўлашларини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёдаги кучли ўнлик, пахта толасининг сифати бўйича эса кучли бешлик мамлакатлари қаторида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибонга кўнгилочар жойларда қурол олиб юриш тақиқланди

“Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид жангариларга Афғонистондаги кўнгилочар масканларда қурол олиб юришни тақиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот ...

Россияда ўзбекистонлик ўсмир онлайн-трансляция чоғида ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистонлик ўсмир йигит Москвада ўз жонига қасд қилди, бундан олдин эса у онлайн-трансляция олиб борди. Ҳодиса 16 декабрь куни юз берди, дея ёзмоқда “Соф.уз” нашри. Йигитча ...

Киев: россия 30 мингдан ортиқ аскаридан айрилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 30-май куни тарқатган баёнотида Россиянинг ҳарбий йўқотишлари 30 300 нафарга етганини маълум қилди. Киев улар орасида қурбонлар, ярадорлар ...