Чимкентда ўзбек талабалари калтакланди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Олмаотадаги Бош консулхонаси (Чимкент шаҳри унинг консуллик округига киради) Чимкентда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг маҳаллий ёшлар томонидан калтакланиши ҳолати бўйича вазиятни назоратга олди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 21 сентябрь куни Чимкентдаги Минтақавий ижтимоий-инновацион университетда Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниязходжаев, Чимкент ҳокимлиги вакиллари, университет ректори Сандибай Боранбаев ва бошқалар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Чимкентда таълим олаётган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарларга қонуний чоралар кўриш ва келажакда нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарур профилактика тадбирларини ўтказиш борасида кўриладиган чоралар муҳокама қилинди.

Айни вақтда ТИВнинг топшириғига биноан Бош консулхона вакиллари шаҳарда бўлиб турибди, ҳудуд ва университет раҳбариятлари, ўзбекистонлик талабалар билан алоқа ўрнатилган.

«Барча мавжуд муаммолар Чимкент шаҳри маҳаллий ҳокимияти билан биргаликда ҳал қилинади. Маҳаллий ҳокимият дипломатик ваколатхона фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Чимкентда таҳсил олаётган талабаларнинг мурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мурожаатда айтилишича, ўзбекистонлик талабалар турли байрамларда, ҳатто дўконга чиққанда ҳам ўлдириш билан таҳдид қилинмоқда ва калтакланмоқда. Таъкидланишича, Минтақавий ижтимоий-инновацион университетда 400 нафарга яқин ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистонда аёллар раҳбарлик лавозимларига тайинланмоқда

Афғонистонда Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан бери илк бор Кобулда аёллар раҳбарлик лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ ...

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин ватанига қайтди

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин уйларига қайтди, деди мамлакатнинг Британиядаги элчиси Вадим Пристаико 19-май куни Британия парламентида. Унинг сўзларига кўра, ...

Россия мариуполда кимёвий қурол қўллаган бўлиши мумкин деган маълумот текширилмоқда

Россия Мариуполда кимёвий қурол қўллаган бўлиши мумкин дейилган маълумот текширилаётганини расмий Киев маълум қилди. Москва барча айбловларни рад этди.  Украина мудофаа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400