Эктор Купер истеъфога чиқди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги мавжуд шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилишди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

2018 йилнинг август ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига келган аргентиналик мутахассис бош жамоамизга 1 йилдан ортиқроқ муддат давомида устозлик қилди.

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эктор Купер ҳамда унинг бошчилигидаги мураббийлар штабига Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келгуси фаолиятида омад тилайди”, дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эктор Купер учун товон пули сифатида 5 миллион евро тўланиши лозимлиги ҳақида хабар бергандик.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрон ёшлари cafa u19 чемпионатида ғолиб чиқишди

Тожикистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионати якунланди. Сўнгги турнинг ҳал қилувчи баҳсида Тожикистон ва Эрон ёшлари ...

«нефтчи» бош мураббийи истеъфога чиқди

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз аризасига кўра истеъфога чиқди. Трибуна.уз сайтининг Клуб матбуот хизматига таяниб  ёзишича, «Нефтчи» қароргоҳида ...

Ўзбек боксчиси wbc камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Анвар Туропов WBC Осиё чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400