Хорижлик сайёҳларга хизмат қилаётган автобус Чимёнда жарликка қулади

22 сентябрь куни соат тахминан 15.30 ларда Тошкент шаҳар, ”EASY GO TRANS” МЧЖга тегишли бўлган “GOLDEN DRAGON” русумли, У.А. бошқарувидаги давлат рақами 01039 NEA бўлган автобус Ҳиндистон давлатининг 20 нафар туристлари билан “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 81-километрида йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган.

Мазкур автобус ҳайдовчисиз ва йўловчиларсиз бўлган ва узатмалар қутиси нейтрал ҳолатда турган вақтида ҳаракатланиб кетган. Тахминан 30-40 метрлар юриб, қатнов йўлининг ўнг томонидаги 10 метр пастликка тушиб тўхтаган.

Автобус 2016 йилда ишлаб чиқарилган ва техник соз бўлган. Транспорт воситасига Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан лицензия варақаси берилган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолатда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат автобус техник шикастланган бўлиб, қисқа муддатлар ичида уни чиқариш чоралари кўрилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвадаги миллий юмор фестивалида ўзбек ёшлари иштирок этди

Буйраги трансплантация қилинган хоразмлик 28 ёшли бемор олтиной маҳмудовага таҳдидли қўнғироқ бўлганини айтмоқда

Буйраги трансплантация қилинган хоразмлик 28 ёшли бемор Олтиной Маҳмудова давлат томонидан бериладиган бепул дори — «Алласепт» ичганидан сўнг аҳволи оғирлашгани, ...

Олий суд гулнора каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди

25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ...