Repost.uz муҳбирининг хабар беришича, Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган Мodul5 лойиҳаси давомида боксчи Шаҳрам Ғиёсов боксдаги коррупция тўғрисида ҳам тўхталиб ўтган.
“Ҳозир боксда коррупция йўқ, лекин ҳар доим ҳам шундай бўлмаган. 2014 йилга қадар мен беш марта финал жангларига чиққанман ва беш маротаба фақат кумуш олганман. Бироқ, бу финалларда фақат битта жангни бой берганман. Қолган жанглар билан нима бўлганини билмайман. Балки ҳакамлар айбдордир, билмадим. Буларнинг ҳаммаси менинг янада кучли бўлишимга ёрдам берди. Ҳозир боксда коррупция аниқ йўқ, шунинг учун ҳам у ривожланмоқда. Агар спортнинг бошқа турларидан ҳам коррупция илдизи билан йўқотилса, биз уларда ҳам энг зўри бўламиз” – деди Шаҳрам Ғиёсов.
Шаҳрам бокс бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатларининг олтин медал соҳиби ҳисобланади. Риода ўтказилган олимпидада кумуш медални қўлга киритган. Профессионал боксдаги карьерасида 9 жанг ўтказиб, 9 маротаба ғолиб бўлган. Шуларнинг 7 таси рақиблар учун нокаут билан якун топган.