Ўзбекистондаги ёнилғи қуйиш шахобчаларида ҳожатхоналар бўлиши шарт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарорига кўра 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларида 24 соат ишлайдиган ҳожатхоналар бўлиши шарт.

Шунингдек, автомобилларга нефт-газ маҳсулотлари қуйиш шахобчаларида кичик савдо дўконлари ва овқатланиш масканлари, ичимлик суви тармоғи, дам олиш ва кутиш хоналари, бундан ташқари, wi-fi зоналар ҳам ташкил қилиш тавсия этилади.

Айни пайтда Ўзбекистонда 4 мингга яқин автомобилларга турли турдаги ёнилғи қуйиш пунктлари фаолият юритади. Ҳозирча уларнинг фақат 20%ида ҳожатхоналар ва юқорида қайд этилган санитария нормаларига мос шароитлар мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига асосан маҳаллий аҳоли ва туристларга бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида янгиланган талаблар маълум қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон фуқароси петербургда теракт тайёрлашда айбланмоқда

АҚШ МРБ Россиянинг махсус хизматларига берган ахборот Санкт-Петербургнинг Қозон ибодатхонасида портлашни тайёрлаган гуруҳни зарарсизлантиришга кўмаклашди, деб хабар берди 17 ...

Озодликнинг  гаштли  онлари

“Кишанланган қалблар” асарининг муаллифи,  буюк ўзбек ёзувчиси Эврил Турон  бугун менга қўнғироқ қилиб, ноҳақ кишанланиб, ҳибсга олинган яна бир юртдошимизнинг озодликка ...

Ишсизлик муаммоси ҳал этилганда эди

Бундан беш йил бурун Бойсун туманидан Россияга иш излаб кетган Дилдора Москва шаҳрига бориб ҳамқишлоқларининг ёрдамида ошхоналардан бирига ишга жойлашди. Унча-мунча пул ...