Рустам Пардаев Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда ҳокимликнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасига қарашли ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2019 йилнинг май ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажариб келаётган Пардаев Рустам Убодуллаевич ушбу лавозимга доимий асосда тайинланди.

Маълумот ўрнида, Пардаев Рустам Убодуллаевич 1979 йилнинг 7 апрелида Қизириқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Турли йилларда “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти филиаллари раҳбари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрдоған қирғизистон билан алоқаларни яхшилашга чорлади

Қирғизистонга икки кунлик хизмат сафари билган келган Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилашга чорлади. 1 сентябрь куни президент ...

Ақшда шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден ...

Ислoҳoтлардан ҳафсаласи пир бўлган журналист ўзбeкистoнни тарк этди

Танқидий чиқишлари учун Каримoв даврида xавфсизлик xизмати eртўласида калтакланган, давлат маслаҳатчиси Xайриддин Султoнoв тoмoнидан ҳақoратланган журналист Рўзибoй Азимий ...