Туркиялик генералнинг уйида ишлаган ўзбек оқсоч қиз ўзини отиб қўйгани айтилмоқда

Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб қўйди. У Истанбулдаги Билкент шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар қилди.

Қодирова бир кун аввал дугонаси Лейлага “Жуда ёмон ишлар бўляпти. Мен акамнинг юзига қандай қарайман. Ўлишни истайман”, деган.

Ширин Уналнинг уйида икки ўзбек аёли оқсоч бўлиб ишлаган. Нодира асосан генаралнинг доимий эътиборга муҳтож рафиқасига ёрдамчи бўлган.

Айни вақтда Нодира Қодированинг вафоти ҳақида расмийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари сукут сақлаётган бир вақтда, унинг акаси Муҳаммадали Қодиров ОАВга мурожаат қилди.

“Синглимнинг ўз жонига қасд қилишига олиб келадиган ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Яқин кунларда университетга кириш имтиҳонлари учун тайёргарликни бошламоқчи эди. Билишимча, Нодира соат 08:48да депутат Уналга тегишли тўппончадан юрагига ўқ узган. Билкент шифохонасига жойлаштирилган синглимга шикофорлар ёрдам қила олишмади. Маълум қилишларича, соат 09:50 да синглимнинг жони узилибди”, дейди марҳуманинг акаси.

23 яшар Нодира Қодированинг акаси ўз сўзида давом этаркан, суд-тиббий экспертизаси шубҳали равишда жуда тез амалга оширилгани, хулосани аллақачон беришганини айтади:

“Синглим 4 йилдан буён Туркияда яшаётган эди. Ҳеч қандай муаммоси йўқ эди. Унинг ўз жонига қасд қилиши бизни ҳайратда қолдирди. Суд-тиббий экспертизаси депутатнинг аралашуви билан жуда тез тамомланди”.

Қодировнинг маълум қилишича, Нодира Қодированинг жасади бугун, 25 сентябрь куни соат 22:00 даги рейс билан Ўзбекистонга олиб келинди.

Муҳаммадали Қодиров суиқасд бўйича ОАВга берган маълумотида, суд-тиббий экспертиза жуда тез ўтказилгани ва бу юзасидан етарли гумонлари борлигини маълум қилган. Унинг қайд этишича, Қодированинг оила аъзоларига унинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳеч қандай маълумот берилмаган.

ОАВнинг текширувига қараганда, Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилган вақтда депутат Ширин Унал ўз уйида бўлган. Бироқ, у бўлиб ўтган воқеалар хусусида ОАВнинг саволларига жавоб беришни истамаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек сўмига нисбатан ақш доллари курси 13 сўмга қимматлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 ноябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва ...

Ўзбекистонда бош вазир ваъдаси бажарилмади – банклар нақд доллар сотмаяпти

Тошкентдаги банкларнинг валюта айирбошлаш шоҳобчаларида 2 октябр куни жисмоний шахсларга валюта нақд кўринишда сотилмаётгани хабар қилинмоқда. (more…)

Ўзбекистонда диний билим юртлар қошида “қуръон курслари” очилади

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан диний билим юртлар қошида пуллик ўқув курслари очилади. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400