2019 йилда давлат бюджетидан умумий ўрта таълимга 19,9 триллион сўм атратилгани маълум бўлди

Таълим соҳасини молиялаштириш учун 2017—2018 йилларда жами 10,4 триллион сўм ва 13,7 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 19,9 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб шу кунга қадар ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдорлари ўртача 1,6 бараварга оширилди. Масалан, 2018 йил сентябрга қадар умумтаълим мактабининг 1-тоифали ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдори 1 387 000 сўм бўлган бўлса, бугунги кунда 2 216 000 сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, 2019 йилда «Меҳрибонлик уйлари», жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва айрим фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари айрим ходимларининг иш ҳақи ҳам икки босқичда 2 бараваргача оширилди.

Масалан: «Меҳрибонлик уйи» олий маълумотли тарбиячисининг ойлик иш ҳақи 2019 йил 1 мартгача устама билан бирга 1 180 000 сўм бўлса, 2019 йил 1 октябрдан 2 422 000 сўмни ташкил этади.

Худди шундай, имконияти чекланган болалар учун махсус таълим муассасаларининг олий маълумотли тарбиячиси 2019 йил 1 мартгача қўшимча устама билан ҳисобланганда 1 573 000 сўм иш ҳақи олса, 2019 йил 1-октябрдан 2 825 000 сўмга етказилади.

Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари учун 2017—2019 йилларда давлат бюджетидан жами 5,464 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шундан 2017 йилда 1 триллион 196,2 миллиард сўм, 2018 йилда 1 триллион 529,1 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2019 йилга келиб 2 триллион 738,9 миллиард сўм ёки 2017 йилга нисбатан 2,29 бараварга кўпроқ маблағ ажратилган.

Бунинг натижасида, умумтаълим мактабларини қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллаштирилди, агар 2017 йилда 486 та мактабда қурилиш ишлари, шундан 12 та мактаб янгидан қурилган бўлса, 2019 йилга келиб 762 та, шундан 51 та янги қурилиш ёки 2017 йилга нисбатан қурилиш-таъмирлаш ишлари 1,6 бараварга, шундан янги қурилиш 4,2 бараварга кўпайди.

Шу билан бирга, умумтаълим муассасаларини зарур мебел, ўқув лаборатория ускуналари ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш учун 2017 йилда 69 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2018 йилда 90 миллиард сўм, 2019 йилда эса 100 миллиард сўм ёки 2017 йилга нисбатан 1,49 баравар кўп пул кўзда тутилган.

2017—2019 йилларда мактаблар 20 552 тўплам синф хоналари (парталари), 954 тўплам ўқув лаборатория ускуналари, 929 тўплам спорт жиҳозлари билан таъминланади.

Ҳозирги вақтда 2018 йилда мактабларни жиҳозлаш учун ажратилган маблағлардан 7 миллиард сўми ҳамда 2019 йилда ажратилган 100 миллиард сўм мавжуд бўлиб, мазкур маблағларни ишлатиш жараёни давом этмоқда.

Умумтаълим мактабларини қуриш-таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 2020—2022 йилларда бюджетдан 7 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтириш режалаштирилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Францияда буркини билан сувга тушиш яна тақиқланди

Франциянинг Олий маъмурий суди дам олиш масканларида муслима аёлларнинг сувга тушувчи кийими - буркини кийиб юришга рухсат бергани йўқ. Суд қарорига кўра, “Франциянинг ...

Чиқиш визаси чиғириқлари

Айни пайтда фақат Ӯзбекистон ва Шимолий Кореяда мавжуд бӯлган чиқиш визаси 2019 йил 1-январдан эътиборан бекор қилинади. Бу  тӯғрисида Ӯзбекистон ҳукумати расман  эълон ...

Саид-абдулазиз юсупов пора билан қўлга олинди

10 май куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400