Андрей Кубатин тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилди

26 сентябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик истеъдодли ёш олим, туркология мутахассиси, 2017 йили давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган Андрей Кубатиннинг иши Тошкент вилояти судида кўриб чиқилди. Кубатин тўлиқ оқланди ва суд залидан озод этилди. Ушбу маълумотни Андрей Кубатиннинг ўзи ва рафиқаси тасдиқлади.

2017 йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Кубатин Туркия фуқаросига давлат сири акс этган ҳужжатларни бериб юборишда айбланган, аммо бу айблов судда ўз исботини топмади. Шунга қарамай, ёш олимга жазо белгиланиши фаолларнинг ҳамда дунё илмий ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

Ўзбекистонлик ва хорижлик олимлар, ҳуқуқшунослар, Кубатиннинг яқинлари ва ҳамкасблари томонидан айтилган кўплаб эътирозлар, турли инстанцияларга йўлланган мурожаатлардан сўнг иш қайта кўриб чиқилди. Натижада Андрей Кубатин айбсиз эканлиги эътироф этилди ва у суд залидан озод қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча экани маълум қилинди

2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 млн 684 минг сўмни ташкил этган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри Давлат статистика ...

Қонликўл тумани ҳокими автоҳалатга учради

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туман ҳокими Толибаев Даўлет Аяпбергенович автоҳалокатга учради. Бу ҳақда "Ҳордиқ.уз" хабар қилди. Айтишларича, Қонликўл тумани ҳокими ...

Чилонзорда овқатдан заҳарланган 4 киши вафот этди

Ҳодиса юзасидан батафсил маълумотлар экспертиза хулосаси чиққанидан сўнг маълум қилинади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати берган хабарга кўра, Тошкент шаҳрининг ...