Ставрополда етти ўзбек қулликдан озод қилинди

Ставрополь ўлкасида «Альтернатив» кўнгиллилар ташкилоти фаоллари Ўзбекистоннинг етти нафар фуқаросини қулликдан қутқаришди. Улар ўлкага ишлаш мақсадида келишув асосида келишган, аммо буюртмачи ҳужжатларини олиб қўйган.

Ишчилар полиз экинлари даласида жойлашган кулбада яшашган, доимий равишда ишлашган, аммо бунинг эвазига ҳеч нарса олмаганлар. Фаолларга ўзбекистонликларнинг аҳволи ҳақида «асир»лардан бирининг қариндоши айтиб берди, деб ёзмоқда КП – Шимолий Кавказ (Ставрополь). Кўнгиллилар ишчи билан алоқага чиқиб, уни қутқариш режасини ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди. У лагердан ҳеч кимга сездирмаган ҳолда қочиб чиқиб, ёрдам кутган ва полициячилар ҳамда фаолларни экин даласига олиб борган.

Озод қилинган ўзбекистонликлар дарҳол уйларига қайтиб кетишмаган, улар вақтинча Нефтекум тумани Ачикулак қишлоғида жойлашдилар. Ишчилар маошларини олиш мақсадида полицияга ариза ёзган. Иш берувчи ўзбекистонликларнинг ҳар бирига 30 минг рублдан тўлаб берди. Шундан кейингина улар уйларига қайтишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«кўршапалак уясини 100 минг долларга сотиб оламан!»

Сўнгги вақтларда кўршапалак ини билан боғлиқ миш-мишлар жуда болалади; «Кўршапалак ини васвасаси» бошланди, деса ҳам бўлади ҳатто. Эмишки, одамлар бутун дунё бўйлаб ...

Поездда сирдарёга пахтага мажбуран юборилган мактаб ходимининг ўлиги келди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги 18-умумтаълим мактабининг қоровули Абдураҳим Худойқулов пахта даласида жон берди. Худойқулов ўлимининг сабабларини расмийлардан ...

Марказий осиёнинг қайси давлатида тўйиб овқатланмаётганлар улуши юқори?

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAO Европа ва Марказий Осиё давлатларида тўйиб овқатланмасликнинг энг юқори даражасини қайд этди — у Тожикистон ҳиссасига ...