Навоийда «Nexia»нинг пропан газ баллони портлаб кетди

26 сентябрь куни соат 12:34да Навоий шаҳридаги “Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли Nexia русумли автомобилда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган, дейилади давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хабарида.

Воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга уч дақиқада етиб борган ва ёнғин соат 12:39да қуршаб олиниб, соат 12:42да тўлиқ бартараф этилган.

Nexia русумли автомобиль тўлиқ ёниб кетгани қайд этилмоқда.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, ҳайдовчи ёқилғи ҳидини сезиб, автомобилни тўхтатгани маълум бўлган. Ҳайдовчи машинани қайтадан ўт олдирган вақтида эса аланга юзага келган.

Шундан сўнг, автомобилга ўрнатилган 65 литр сиғимдаги пропан газ баллони ёнғин оқибатида ёрилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачон чироқ ёнаркин?

«Севги изтироби» киносериалини кўриб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди. Гўшакни кўтарсам, яқин танишим Сурайё «Марям опа, илтимос, сиз электр энергияси тўғрисида кўп мақолалар ...

Туркия бесоқолбоз тожикни юртига депортация қилди

Туркия ҳукумати Истанбулдаги кўнгилочар марказлардан бирида ишлаган бесоқолбоз тожикни ўз юртига жўнатиб юборди. Депортация тўғрисидаги қарор ёш йигитнинг қонида ОИВ ...

Асрга татигулик бир ярим йил!

Кеча - кун ботар маҳал телевизор пултини уёққа буёққа қўйиб эрмаклаб ўтирсам, UZHD деган телеканал пайдо бўлганига кўзим тушди. Кирсам, “Виктория ва Абду” деган кино бўлиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400