Президент томонидан тақдирланган Ойбек Холбоев фуқароларни пахта теримига мажбуран жалб этгани аниқланди

Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев фуқароларни пахта теримига мажбурий тарзда жалб этгани тўғрисида хабар тарқалди, деб ёзмоқда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, туманда жорий йил 15 сентябрдан ҳудуддаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси, корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари пахта теримига сафарбар қилинган.

Шунингдек, ҳоким 19 сентябрь куни шу масала бўйича тумандаги 300 га яқин фермер хўжалиги раҳбарлари, ҳудудлардаги терим отрядлари масъуллари, бюджет ташкилоти ва идоралари раҳбарларини йиғиб, мажлис ўтказган. Йиғилиш кечки соат 20:30 дан 22:00 гача давом этган.

Туман молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезов қўл остидаги ходимларни пахта теримига чиқарган.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи бошчилигида юборилган ишчи гуруҳ Боғот туманига борган Ўрганиш натижасида Боғот туманида ҳақиқатан меҳнат қонунчилиги меъёрлари бузилганлиги аниқланган.

Шунга мувофиқ, Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев, Боғот тумани молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ҳамда Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан 2 230 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача, жами 15 610 000 сўм миқдорда жарима тайинланган.

«Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қонунга хилофдир. Агар Сизни пахта терими ёки бошқа бирор ишга мажбурлашса ёки шундай ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, dmi.mehnat.uz сайти ёки @mehnathuquqbot Telegram-ботига мурожаат қилинг», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мустақилликнинг 28 йиллиги муносабари билан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина: кременчугга келиб тушган ракетадан камида 13 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Полтава вилоятидаги Кременчуг шаҳридаги савдо марказига келиб тушган Россиянинг ракетасидан камида 13 киши ҳалок бўлиб, 50 киши яраланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий ...

Фарғонада туғилган шавкатжон, зироатхон ва саидахоннинг отасига президент номидан cobalt совға қилинди

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ...

Америкага юборишни ваъда берган паст дарғомлик 35 800 ақш долларини ўзлаштириб юборди

18 август куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Паст Дарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т. Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400