Марказий банк 2023 йилгача инфляцияни 5 %га туширмоқчи

Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ҳамда Ҳукумат ва Марказий банкнинг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралари самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Давлат интректив хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фармон лойиҳасида пул-кредит сиёсати шароитларини инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилмоқда.Бунда 2023 йилга бориб инфляция даражаси 5%ни ташкил қилади.
Инфляцияни таргетлаш бу монетар ҳамда номонетар воситаларни ишга солган ҳолда инфляция даражасини белгиланган йўлак (коридор)да сақлаш тушунилади. Бу усул амалиётда бир қатор ривожланаётган мамлакатлар, хусусан, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларда қўлланилади.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб барча ижтимоий дастурлар доирасида ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкасини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасида белгилаш кўзда тутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда шифокорлар ва ўқитувчиларнинг ойлиги яна оширилади

Ўзбекистонда шифокорларнинг иш ҳақи 1 декабрдан 20 фоизга, келаси йил 1 апрелдан яна 15 фоизга оширилади.  Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари ...

Тошкентда “lbbw” банки ваколатхонаси

Германиянинг “Landesbank Baden-Wuerttemberg” банки ваколатхонаси май ойининг сўнггида “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасида очилиши режалаштирилмоқда. Uzbekistan ...

Дунё мамлакатлари уруш натижасида очарчиликдан азият чекади

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури сайтида маълум қилинди. Россия-Украина уруши сабабли юзага келган озиқ-овқат инқирози натижасида дунё ...