Шуҳрат Ғаниев шифохонадан яктак кийган беморни ҳайдаб юборди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевники эканлиги айтилмоқда, деб ёзади “Тўғри.уз” сайти.

Шуҳрат Ғаниев ушбу йиғилишда бир неча кун олдин Марғилон шаҳридаги шифохоналарнинг бирида оқ яктак-иштон ва оқ дўппи кийиб олган беморни қандай қилиб қувиб солганини айтиб берган. Бу ҳақда BBC нашри хабар қилди.

“Болницада нима ҳаққи бор, оқ иштон, оқ лозим кийиб олиб бошида оқ дўппи кийиб олиб ётишини. Нима ҳаққи бор? Шифохонага кўрганлар келса, Марғилонда, биттаси ётибди”.

Ҳоким 47 ёшли беморга бу миллий кийимларни кийиш нега мумкин эмаслигини қуйидагича изоҳлаган.

“Мандан 5 ёш кичкина экансиз-ку, дедим. Бу нима кийим? Нечи кун бўлди, бу кийимни кийганингизга, иштон билан кўйлакни, дедим. 4 кун бўлди, деди. Нима бу кийиниш, ичкари кўриниб ётибди-ку. Сизга кириб укол қилаётган аёл бировнинг аёли, нима ҳаққингиз бор кўрсатишга, дедим. Сасиб ётибсиз-ку, дедим. Тур, чиқариб ҳайдавор, дедим. Болницадан чиқартириб юбордим. Устингдан ёзаман, палон пистон. Ёзсанг ёзавур дедим” дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг жиддий танқидидан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон тумани аҳолисидан кечирим сўраган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди. ...

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ҳақида ишчи гуруҳнинг сўнгги хулосаси эълон қилинди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи гуруҳ алифбодаги ўзгаришлар ...

Суратлар  сўзлаганда

Шахс маънан эркин бўлмаса, у ўз ишига бефарқ бўлади, Оқибатда жамият аста-секин парокандаликка юз тутади. Республика бўйлаб у жой бу жойларда бўлар экансиз, эсингизга тез-тез ...