Сенатнинг одоб комиссияси Шуҳрат Ғаниевга огоҳлантириш берди

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси 30 сентябрда йиғилиб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга “қатъий” огоҳлантириш берди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигида ўтган йиғилишда жамоатчиликнинг жиддий норозилигига сабаб бўлаётган ҳокимнинг  гаплари муҳокама қилинган. Сенаторлар ҳокимнинг хатти-ҳаракатларини қоралаган, унга 3 ой синов муддати белгилаб, огоҳлантиришган.

Фарғона вилоят ҳокими ўтган ҳафтада ўтказган селектор йиғилишидаги нутқи ёзилган аудиоёзувни йиғилиш иштирокчиларидан бири Би-би-си ва Ozodlik радиосига сиздирган.

Унда Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги диний ҳолат, одамларнинг соқол қўйиши ва аёлларнинг рўмол ўрашига қўйилиши керак бўлган тақиқлар ҳақида гапиради.

Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги иш жойларида намоз ўқишга шароит яратиладиган ҳолатлар аниқланса, ўша корхона раҳбарига жиноят иши очилишини айтган эди. У, шунингдек, унинг олдида ким бўлишидан қатъи назар, рўмол ўраб олган аёлга кўзи тушса, унинг рўмолини ўша туман ҳокими оғзига тиқиб қўйиш билан таҳдид қилди.

Ҳоким ҳижоб маданиятига риоя этмаётган аёллар аниқланиб, 300 нафарининг ташқи қиёфаси ўзгартирилганини ҳисобот берган.

Фарғона вилоят ҳокими вилоятга келган меҳмонларнинг ҳам соқолини олишни талаб қилган.

Шунингдек, у Марғилонда лозим , яктак ва бошига дўппи кийиб ётган беморни кийими учун шифохонадан чиқариб юборганини айтиб мақтанган.

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси ваколатларига сенаторлар томонидан одоб ва аҳлоқ қоидаларибузилган ҳолатларни кўриб чиқиш, сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ва уни чақириб олиш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Музлатилган 22 млрд. доллар муҳокама қилинмади

16 январь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШдаги уч кунлик расми сафари жараёнида Оқ уйда президент Дональд Трамп билан учрашди. (more…)

Ақш: 290 миллион доллар – суриялик қочоқлар учун ёрдам

    АҚШ Суриядаги фуқаролар уруши натижасида қочоққа айланган шахсларга 290 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда, АҚШ Давлат департаменти баёнотига ...

Анвар сайфутдинов яккасарой туманига ҳоким бўлди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари ...