Пекинда Хитойнинг 70 йиллигига бағишланган йирик парад ўтказилмоқда

Хитой пойтахтининг Тянанмен бош майдонида 1 октябрь куни Хитой ташкил топганлигининг 70 йиллиги муносабати билан парад бошланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Унда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин иштирок этмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ҳарбий парад сўнгги 10 йилликдаги энг йирик парад бўлади. Ҳарбий парадни бошқариш гуруҳи раҳбарининг ўринбосари, генерал майор Цай Чжицзюннинг маълум қилишича, парадда қарийб 15 минг аскар, 580 дона техника, 160 самолёт ва вертолётлар иштирок этмоқда.

Хитой Халқ озодлик армияси (ХХОА) мамлакатдан 22 йил аввал ташкил топган, аммо Хитойга асос солиниши билан ХХОА тарихида ривожланишнинг янги давр бошланди ва биринчи ҳарбий парад республика мустақаллиги эълон қилинган 1949 йилда ўтказилган. Шундан буён ҳарбий парадлар Хитой фуқаролари учун ҳам, бошқа давлатлар учун ҳам ҳарбий кучи ва ривожини намойиш этишнинг муҳим элементига айланди.

Хитой 1959 йилгача парадни ҳар йили ўтказган, кейинроқ ҳукумат уни ҳар ўн йилда бир марта ўтказишга қарор қилган. Аммо «Маданий инқилоб» (1966—1976) бу анъанани бузган. Кейинги парад 1984 йилда Хитойнинг 35 йиллигини нишонлаш доирасида бўлиб ўтган. Ундан кейингилари эса 1999 ва 2009 йилларда ўтказилган. 2015 йилда эса Пекинда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан катта парад бўлиб ўтган. Бу 1949 йилдан бери Хитой ташкил топган кун шарафига уюштирилмаган биринчи парад бўлди.

Бу йилги парад энг катта деб эълон қилинганига қарамай, Тянанмен майдонида 24,2 минг нафар киши иштирокида ўтказилган 1950 йилги парад энг йириги бўлган.

Турли йилларда параднинг давомийлиги турлича бўлган. Энг узоқ давом этгани 1949 йилдаги парад бўлиб, у 150 дақиқа давом этган. Бир неча йиллар давомида парадларнинг давомийлиги 50 дақиқадан ошмаган. 2019 йилги парад эса 80 дақиқага мўлжалланган.

Манба:Дарё

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёдаги вазият: британияда можаро ва хитойни судга берган штат

Испания, Италия ва Европанинг бошқа бир неча давлатлари қатъий карантин чораларини юмшатишда давом этмоқда, Британияда ҳимоя воситалари тугаб қолди, Черногорияда илк ...

Ўзбекистон қозоғистон билан биргаликда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Инновацион ривожланиш вазирлигида “E-Line Kazakhstan” компанияси билан ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида вазир ўринбосари Ойбек Норинбоев ва ...

Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400