Гонконг полицияси намойишчиларни тарқатиш учун илк марта ўқотар қуроллардан фойдаланди

Гонконгда ўтган навбатдаги норозилик акциясида полиция намойишчиларни тарқатиш учун биринчи марта ўқотар қуроллардан фойдаланди, деб «Коммерсантъ» хабарига асосланиб “Дарё” ёзмоқда.

Гонконгдаги норозилик намойишлари 1 октябрь Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллигини нишонлаш муносабати билан ўтказилмоқда. Фаоллар «ҳокимиятни халққа қайтариш»га чорламоқда.

Намойишчилардан бири яраланган, у касалхонага ётқизилди. Полициячилар, шунингдек, кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга ҳам мажбур бўлган. 30 нафар намойишчи ҳибсга олинган.

Ўқотар қуролдан яраланган ёш йигит кардиожарроҳлик марказига олиб кетилган. У кўкрагидан жароҳат олган, унинг аҳволи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Қайд этилишича, ҳаммаси бўлиб 15 киши яраланган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда.

Акциялар март ойининг охирида, митингчилар фикрича, Хитойдан Гонконгга қочиб кетган диссидентлар ва мухолифатчиларга қарши қаратилган экстрадиция қонуни туфайли бошланди.

4 сентябрь Гонконг раҳбари Керри Лам қонунни бекор қилишни эълон қилганди, аммо акциялар ҳали ҳам давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Windows’даги барча вирусларни даф қилувчи бепул дастур

Microsoft корпорацияси тақдим этган операцион тизимнинг ўзида  ҳимоя воситалари бўлса-да, ҳозирда ахборот маконларидан кириб келувчи зиёнкор дастурларни  аниқлашга кучи ...

Йил бошидан бери россияни 4 миллион киши тарк этди

2022-йилнинг биринчи чорагида Россияни 3,8 миллион киши тарк этган. Маълум бўлишича, уларнинг аксарияти Туркия (364 минг киши), Миср (352 минг) ва Қозоғистонга (205 минг) ...

Туркияда яна икки ўзбекистонлик вафот этди

2019 йил 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400