Арнасойда маст ҳолатда машина олиб қочган шахс йўл-улов ҳодисасини содир этди

Шу йилнинг 2 октябрь куни соат 6:50 ларда Арнасой туман, Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Р. яшаш уйи олдида ўзига тегишли “Нексия” русумли машинасини номалум шахслар ўғирлаб кетганлини туман ички ишлар бўлимига маълум қилади.

Музкур воқеа шу куни соат 6:45 ларда автоуловнинг эгаси машинани эшикларини очиқ ҳолда калитини ўзида қолдириб, уйига кириб кетиши замон содир этилган.

Ушбу жиноятни Арнасой туман ИИБ жиноят қидирув ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Э. содир этганлиги аниқланди.

Фуқаро Х.Э. маст ҳолатда машинани олиб қочган. У туман ҳудудидан ўтувчи “Гагарин-Жиззах” 4Р-35 йўлининг 98 километрида машинани бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқади. Натижада йўл-улов ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг 16 фуқароси иркутск аэропорти орқали россиядан чиқариб юборилди

Бу йил Иркутск, Новосибирск, Москва, Белгород ва Ростовдаги аэропортларда 518 нафар ноқонуний муҳожир давлат чегараси орқали Россиядан чиқариб юборилди, дея хабар ...

Ваҳшийлик! уч эркак ўзбекистонлик аёлни зўрлаб, сўнг ойнадан отиб юборишди

Фотоархив: © Sputnik / Табылды Кадырбеков Қўлга олинганлардан бирига 19 йил, қолган иккисига бўлса 25 йилдан қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, дея хабар берди “zelv.ru”. ...

 туркманистон: янги президентни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди 

Туркманистоннинг Болқон вилоятида янги президент Сердар Бердимуҳамедовни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди. Ғолибларга «катта совринлар» ваъда қилинмоқда. Маҳаллий ...