Ички ишлар вазирини Президент барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Ички ишлар вазири, полиция генерал-лейтенанти Исгендер Муликовни ишдан бўшатиб, уни майор лавозимига туширди ҳамда барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди.

Президент Муликов ишдаги жиддий камчиликлари, хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлиги ҳамда хизмат ваколатларини қўпол равишда бузганлиги учун Ички ишлар вазирлигининг бошлиғи лавозимидан озод қилган ва унвонини полиция майоригача туширган.

Президент ўз фаолияти давомида Муликовга 12 марта қаттиқ танбеҳ эълон қилганини, аммо у керакли хулосаларни чиқармаганини эслатди.

Туркманистоннинг янги ички ишлар вазири этиб Мамматхон Чакиев тайинланди. У аввал Саноат, транспорт ва коммуникациялар бўйича вазир ўринбосари лавозимидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина россияни мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади

Украина Россия кучларини Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, тиббиёт муассасаси вайрон бўлган, бироқ ҳалок ...

Алдагани деҳқон яхши…ми?

Жорий йилнинг май ойида етиштириб берган  аччиқ қалампир кўчатлари пулини халигача ололмаётган деҳқон дарди.   Қорақалпоғистон республикаси , Амударё тумани, "Тўлқин" ...

Бизнинг ўзбекистон дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирадими?

Ўзбекистонлик танишларимдан “Бизда ЯИМ рақамлари реал шароитни акс эттирмайди чунки бизда хуфёна (яширин) иқтисодиёт жуда катта” деган гапларни тез-тез эшитиб тураман. ...