Фарғонадаги мактабда 20 дақиқа давомида партасиз дарс бўлган

Халқ таълими вазирлиги изоҳига кўра, Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ва шаҳар ҳокимияти ҳамда бошқа ташкилот мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, мактабдаги барча синфларда дарслар белгиланган жадвал асосида ўз вақтида ўтилмоқда. Ўқувчиларга жой етишмаслиги муаммоси йўқ. 1-синфларда ҳам одатдаги тартибда дарс ўтилмоқда.

Мактаб директори Ихтиёр Мамажоновнинг таъкидлашича, таълим муассасасида 2 октябрь куни эски парталар янгиларига алмаштирилган. Янгилари қўйилгунча айрим хоналарда парталар бўлмаган ва интернетда тарқалган сурат шу жараёнда олинган. Синфда парталар 20 дақиқа давомида бўлмаган. Ҳозирда синфхоналар парта ва стуллар билан тўлиқ таъминланган.

Маълумот учун, 24-умумтаълим мактаби биноси 1973 йилда 1250 ўринга мўлжаллаб қурилган. Мактаб 2018 йилда Давлат инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланган. Барча зарур ўқув жиҳозлари ва мебеллар билан тўлиқ таъминланган. Айни пайтда мактабда 2635 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оч қоринга маънавият не керак?

Ҳозир битта блоггерлар гуруҳида маънавият ҳақида гап кетди. Боласини ҳожатхонада ташлаб кетган аёл, қариндошининг жияни номусига тегиши, бозорларда маънавият хоналари... Мана ...

Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ўғирлида айбланиб ҳибсга олинди

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The ...

Финландия таълим тизимидаги топишмоқлар: оз ўқийсиз кўп ўрганасиз

Финландия конституциясига мувофиқ ҳар бир Финландия фуқароси ўқишга ҳуқуқли ва мажбурдир. Мактаб ёши 7 ёшдан 17 ёшгачадир. Мактабда ўқиш икки қатламга бўлиниди: бошланғич ва ...