Ҳукумат аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхатини ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомни тасдиқлади

30 сентябрь куни ҳукумат “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, рўйхат тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:

– шошилинч тиббий ёрдам;

– режали (шу жумладан бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;

– ихтисослашган (шу жумладан юқори технологик) тиббий ёрдам;

– паллиатив тиббий ёрдам.

Рўйхатга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан дори-дармонлар, сарфлаш материаллари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш киритилади.

Ўзбекистон фуқаролари, республикада муқим яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари тиббий кўрсатмалар бўлганда асослантирилган мурожаатлар билан рўйхатга киритилган тиббий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлади”, – дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар ўнталигига киритилди

Numbeo портали томонидан 2019 йилда яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар рейтинги тузилди. Рейтингга дунёнинг 136 та мамлакати киритилган бўлиб, Кайман ва Бермуд ...

Бугундан бошлаб тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи 16,7 фоизга ошади

15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода йўлкира нархи 1400 сўмни ташкил этади. Агар фоизда ҳисобланса, йўлкира ҳақи 16,7 фоизга ошади. Ойлик йўлкира карточкаларининг ...

Бошлиқ ўзгарса, иш  услуби ўзгаради…ми ?

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси  бошлиғи қилиб подполковник Очилов Хуршид Абдиназарович тайинланди. Бу ...