Намангандаги Истиқлол боғида 18 ёшли қиз аттракционда жароҳатланиб вафот этди

Намангандаги кўнгилочар истироҳат боғида 18 ёшли қиз аттракционда олган тан жароҳати туфайли вафот этди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, воқеа 30 сентябрь куни соат 15:40 ларда содир бўлган. Истироҳат боғида қурилиши тўлиқ битказилмаган «Spin block» аттракционида тест синови ўтказилаётган бўлган. Элья Халикова синов тариқасида ҳаракатлантирилаётган аттракционга рухсатсиз чиқиб олган.

Сўнг ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида ушбу аттракционнинг темир труба қисмига урилиши натижасида олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатларида Элья Халикова «Наманган Истиқлол боғи» МЧЖга қарашли бўлган кўнгилочар боғида 2019 йилнинг 1 августидан бери қутқарувчи вазифасида ишлаб келганлиги ва унинг асосий иш жойи кўнгилочар боғда жойлашган «аква парк» сув ҳавзасида бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда етти ойда уч ака-ука оламдан ўтди. улардан икки нафари ўзини осган

Жиззах вилояти Фориш туманидаги «Қўлба» МФЙ, «Кўҳна бозор» қишлоғида М. оиласида катта фожеа. Етти ой ичида ака-ука ўзини осди, учинчи ака юрак хуружидан вафот этди, дея ...

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

Пайариқ тумани адлия бўлимига тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши ...

Ӯзбекистон коллежларида ўқувчиларга пичоқ, циркуль ва линейкалар олиб юриш тақиқланди

Man threatening with pocket knife Тошкент юридик коллежи ўқувчиси икки курсдошини пичоқлаганликда айбланиб ҳибсга олингани ортидан мамлакатдаги бутун коллежларда ...