Тошкентда ветеринария медицинаси институти филиали иш бошлайди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорга мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:

– Зооинженерия;

– Ветеринария медицинаси;

– Ветеринария-санитария экспертизаси;

– Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

Филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Филиал Президентнинг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ–4254-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дхх ёшларни мисрга жўнатаётган гуруҳни қўлга олганини айтмоқда

2021 йилнинг 22 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик, экстремистик ҳамда ...

Мирзиёев самарқандда 145 аëл ўз жонига қасд қилганини айтди

Президент Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқанд вилоят Халқ депутатлари кенгашида қилган чиқишида¸ вилоятдаги долзарб муаммолар қаторида аëллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ...

Эҳтиёт бўлинг, соқол!

Ўзи сериал деганини камдан кам кўраман. Телеканалларимиздан бирида намойиш қилинадиган телесериалга қизиқиб қолиб, уни мунтазам кўра бошлагандим. Аммо кейинги пайтларда ...