Тиши қаттиқ оғриётган киши  стоматологнинг қотилига айланди 

Россиянинг Дербент шаҳрида стоматологни ўлдиришда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РФнинг Доғистон бўйича Тергов қўмитаси хабар берди, деб ёзади Халқ сўзи.

Ҳодиса 2 октябрь куни тахминан соат эрталабки олтиларда рўй берган. Эркак киши тиши қаттиқ оғриётганидан шикоят қилиб, ёш шифокордан ёрдам сўраб келади.

Шифокор эса қабул соат саккизда бошланиши ва шунгача кутиб туришни тавсия қилади. Оғриқ шу қадар кучли бўлгани учун эркак киши бунга жавобан пичоғини олиб, стоматологга ташланади.

Олинган жароҳатлар оқибатида тиш шифокори ҳаётдан кўз юмган. Гумондор эса воқеа жойидан яширинган. Бутун шаҳар бўйлаб жўнатилган фоторобот орқали ушбу эркак қисқа вақтда ушланган. У билан терговчилар иш олиб боряпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олти ойда 10 мингга яқин ўзбекистонлик россия фуқаролигини қабул қилди

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди. Россия паспорти. Россия Ички ишлар вазирлигининг статистика ...

Суд ҳукмига қарамай мактаб директори вазифасида қолаётган аёл эрини пичоқлаганликда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги 33-умумтаълим мактаби директори Шоира Муратова 2 июнь куни кечаси эри Рустам Муратовни пичоқлаганликда гумонланмоқда. Қўқон шаҳар ички ишлар бўлимининг исми ...

Пойтахтда миллий боғ бузиб ташланадими? профессор бунга қарши

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарорига кўра, пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида «замонавий ҳамда юқори технологияли маданият ...