Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?

Ўзбекистонда криптовалюталар ишлаб чиқарувчилари учун электр энергияси истеъмоли бўйича тегишли нарх-наволар белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги пайтда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалага оид қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унга кўра, криптовалюталар бўйича фаолият юритадиган истеъмолчилар электр энергия ҳақини тегишли тариф гуруҳи учун белгиланган тарифга нисбатан 3 маротаба ортиқ миқдорга оширилган коэффициент бўйича тўлайди.

Ўзбекистоннинг истеъмолчиларни энергия таъминоти бўйича сиёсати ижтимоий йўналтирилган бўлиб қоляпти. Амалиётда бу электр энергияни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган газ қийматининг дотация қилинишини англатади. Бу мамлакат томонидан аҳолини, ўзбекистонликлар учун иш ўринларини яратаётган мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Англашиладики, криптовалютани қўлга киритиш майнинг каби ҳодисаларнинг энергия харажатларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш сиёсатига мутлақо дахли йўқ. Айни пайтда майнинг фермалари фаолияти катта миқдорда электр энергиясини ва унинг барқарор келиб туришини талаб қилади. Яъни бунга нархи бўйича давлат томонидан дотация қилингани учун ижтимоий мақсадларга йўналтирилиши лозим бўлган катта миқдордаги электр энергия сарфланмоқда. Демак, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг мақсадсиз сарфланиши учун тегишли тарзда ҳақ тўланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори лойиҳасида бу ўз ифодасини топган.

Таҳлилчилар фикрича, улар истеъмол қилаётган электр энергия нархи 3 баравар оширилганидан кейин ҳам Ўзбекистонда майнинг-фермалар учун шароитлар жозибали бўлиб қолади. Хусусан, рақобатбардош бўлган интернет нархи, хоналар ижарасининг мақбул нархлари ҳам бунга хизмат қилади. Бундан ташқари, электр энергия нархи Ўзбекистондагига нисбатан 3-4 баравар баланд бўлган мамлакатларда ҳам бизнеснинг ушбу тури мўмай даромад келтиришини ҳам инобатга олиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори қабул қилиниши билан тегишли бизнес турини идентификация қилиш имконини берувчи механизмлар ишлаб чиқилади, чунки ҳар қандай бизнес қонунийлаштирилган бўлиши керак. Қонунийлаштиришдан бош тортиш криптовалюта ноқонуний амалиётларда фойдаланиши мумкин, деган шубҳа уйғотади. Шу тарзда, майнинг-фермаларнинг қонунийлаштирилиши уларга нисбатан электр энергиянинг янги тарифини қўллаш имконини беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чиптаси арзонлашади

Афтидан, танқидлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга таъсир қилган кўринади. Шу пайтгача Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чипта нархи қимматлигини ҳамкорларга ағдариб ...

Тожикистонда туберкулёзга қарши курашга диндорларни жалб қилишди

Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ...

Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади. Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни ...