Ўзбекистонда атушлик тадбиркорга нисбатан жиноят иши очилди

1979 йил 14 июнь куни туғилган Рехемаити. Й. “Hushnuda Tikuv Servis” МЧЖ ижрочи директори вазифасида ишлаб келиб, мамлакатимизга матолар олиб келиб сотиш билан шуғулланиб келган.

ХХР, Шинжон провинцияси, Атуш шаҳрида доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида вақтинча истиқомат қилган Рехемаити. Й. қамоққа олинган бўлиб, унга нисбатан 1-1011-1905/514-сонли жиноят иши очилган.

“7news.uz” интернет нашрининг ишончли манбаси берган ҳужжатларга кўра, Рехемаити. Й.га нисбатан ҳужжатларни қалбакилаштириш баробарида диний айбловлар ҳам қўйилгани айтилмоқда.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми, 25,223-моддаси 1-қисми, 2441-моддаси 1-қисми ва 246-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилингани расман тасдиқланди.

Рехемаити. Й. ўзининг фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати тугаётганлиги сабабли янги паспорт олиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига мурожаат қилган. Бироқ, элчихона ходимлари унга фақатгина Хитой Халқ Республикасига бориш ҳуқуқини берувчи вақтинчалик гувоҳнома “оқ паспорт” расмийлаштириб беришларини маълум қилишгандан сўнг, у элчихона ходимларига “оқ паспорт” керак эмаслигини маълум қилиб, элчихонадан чиқиб кетган ва элчихона олдида тергов жараёнида аниқлашни имкони бўлмаган Хитой Халқ Республикаси фуқароси билан танишиб, у билан 1.000 АҚШ доллари эвазига Хитой Халқ Республикаси паспортини ясаб беришга келишиб, ўзининг фуқаролик паспортини қалбакилшатирган деган айблов илгари сурилмоқда.

Рехемаити. Й. ушбу қалбаки паспортга ўз танишининг ёрдамида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасидан дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш ва кириш учун рухсатнома расмийлаштириб олган ва паспорти қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланган ҳолда Чилонзор тумани ИИО ФМБ М ва ФРБда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Ц” мавзесидаги хонадон манзилида рўйхатдан ўтгани ҳам аниқланган.

У И.Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан “Тошкент-Истанбул” йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистондан чиқиб кетиш мақсадида, паспортини қалбаки эканлигини била туриб, чегара назоратига тақдим қилган вақтида чегара назорати ходимлари томонидан унинг паспорти қалбаки эканлиги аниқланиб, унинг жиноий ҳаракати ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етмаган.

Бундан ташқари, Рехемаити. Й. ўзининг фойдаланувида бўлган “Samsung Galaxy 8” русумли телефон аппаратида номаълум шахснинг ҳижрат, шаҳидлик ва жиҳодга мукофотлар берилиши, ҳозирда “Хитой кофирлари” Шарқий Туркистонга “Шижон” деб ном бергани, Шарқий Туркистонда суннатга мувофиқ мусулмонларнинг соқол қўя олмаётгани ва аёллар ҳижоб ўрай олмаётгани баён эттирилган турли экстремистик ёки радикал гуруҳларга нисбатан хайрихоҳлик кайфиятини уйғотувчи аудио ва видео файлларни Интернет ижтимоий тармоғидан юклаб олиб, мазкур материалларни ўзининг терговда шахси аниқланмаган танишларига, номаълум шахсларга “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали тарқатгани аниқлангани маълум қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пойтахтда миллий боғ бузиб ташланадими? профессор бунга қарши

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарорига кўра, пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида «замонавий ҳамда юқори технологияли маданият ...

Туркиядаги ўзбек муҳожири: “энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

  "Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман. Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек ...

Қўқонда вентилятор талашишиб ота ўғлини пичоқлади

Қўқонлик шартли исми Ботир бўлган шахс ишдан қайтгандан сўнг уйда вентилятор шабадасида дам олишни истайди. Аммо бу вақтда унинг ўғли Суҳроб ҳам салқинда дам олишни кўзлаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400