Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Ҳа бизнинг президентимиз халқ дарди билан яшамоқдалар. Бунга бизнинг шубҳамиз йўқдир. Лекин, қизиқ миллионлаб кишига эга бўлган халқ дардини Президентга (Президент миллионлаб кўзга эга эмаску) қандай етказиш мумкин деган савол туғилади?. И. Каримов даврида президентга халқ тамонидан бўладиган муаммолар ҳеч қачон етиб бормасди. То президентга етиб боргунча бу муаммо муаммо эмас, балки тўғрига айланиб қоларди. Халқ тамонидан бўлган муаммоларни халқга етказиб бера оладиган қўғирчоқ партиялардан чиқган маҳаллий депутатлар ўтирарди ва шу депутатларга бошлиқ қилиб қўйилган маҳаллий кенгаш бошлиғи бўлган ҳокимлар қўлида эди. Халқнинг муаммоси ўша маҳаллий кенгашларда йўқ бўлиб кетаверарди. Тўғрида сиз ўзингиз яшаётган ҳудуддаги ҳокимдан норози бўлиб чиқсангиз, сизнинг арзингизни халқ вакиллари маҳаллий кенгашига аъзо бўлган ўша ҳоким кўриб чиқарди. Ким ҳам ўз айбини юқорига олиб чиқарди?. Устига – устак, тўртинчи ҳокимят бўлган ахборот воситалари халқ муаммоларини яшириб, маҳаллий ҳокимятни ва ҳукуматга пахта қўйиб, маддоҳлик қилардилар. Чунки халқ дардини умуман ёзмаган марказий матбуотни газета – журналларини маҳаллий аҳоли хожатхонада ҳам ўқишни хоҳламасди. Ва уларни рўзномаларини ҳокимят одддий ишчи – хизматчиларга ихтиёрий лекин аниқ мажбуран обуна қилдирарди. Шу йўл билан ҳеч кимга керак эмас, ўта саёз бўлган газеталарини ҳокимят орқали аҳолига мажбуран сотирган марказий матбуот ҳукуматни кўкларга кўтариб мақтанишдан ўтмасди.

Ҳозирги кунда Президент томонидан халқ муаммосини ўрганиш ва ҳукуматга билдириш учун халқ билан мулоқот қилиш йўллари кенг очилди ( Президент портали, халқ қабулхоналари, ТВ орқали ҳар хил мулоқотлар, ижтимоий тармоқлар ва ҳоказолар ). Лекин булар ҳам халқни дардини билишда унчалик натижа бермаяпти. Масалан мен портал орқали Соғлиқни Сақлашда юз бераётган муаммоларни ва ундаги муаммоларни йўқотиш йўлларини бир неча марта бердим. Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Чунки, мен бирор вазирликни ёки маҳаллий ҳокимятдаги бўлаётган муаммоларни ўртага қўйсам ўша муаммони мен ёмонлаган вазирлик ёки маҳаллий ҳокимиятни ўзига ечимини топишга беришмоқда. Ҳеч бир вазирлик ёки маҳаллий ҳокимият ўз айбини очмайди, балки ўша муаммони турли йўллар билан беркитишга ҳаракат қиладилар. Чунки 25 йил давомида ўтирган амалдорлар шу 25 йил давомида халқ мулкини ҳар қанча талон – тарож қилишсада ҳеч бир оддий фуқаро бу ҳақида индолмади. Аксинча муаммоларни кўтариб чиқанларни таъзийқга олинди. Хозирги кунга келиб халқ мулкини талон – тарож қилиш имконияти анчайин камайгани учун бу эски амалдорлар ўзини эски хўжайинини соғинган ҳолатда халқ муаммосини кўтариб чиқаётган ва ҳукумат тепасида ўтирган (маҳаллий ҳокимят, вазирликлар ва бошқалар) амалдорларни танқид остига олаётганларни ва буни билдириш учун намойиш ўтказаётганларни ватан хоини билиб, уларни терроризм жарчилари деб айб қўйишга уринишмоқдалар. . . Хўш биз ўша порахўр, муттахам, халқни пода сифатида кўрувчи амалдорларни сўзига кириб халқ дардини, уларни муаммоларини кўтариб чиқаётган инсонларни таъзийқ остига олайлик, уларни қамайлик, уларга нисбатан қатоғон уриштирайлик. … Натижада ҳеч ким ҳеч қандай муаммони кўтармайди. Ҳамма ҳукуматни мақташга тушади, амалдорлар хоҳлаганча халқ мулкини талон – тарож қилаверадилар. Натижада биз Шимолий Корея каби давлатга айланиб қолмаймизми ?. Йўқ, мен жамиятда юз бераётган муаммолардан кўз юмадиган, фақат сабр билан яшовчи, ўз фикрларимни билдиришга ботина олмайдиган, фикрлаш туйғусидан маҳрум бўлган ҳайвон сифатида бўлишни энди истамайман !. Мен энди ўз фикримни, ўз тушунчаларимни, ўз муамоларимни кўтара оладиган ва ўз кўз-қарашларимни намойишлар орқали ҳукуматга билдира оладиган инсон сифатида гавдаланишимни истайман!.

Хусан Аташайхов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарада заҳарланган 68 нафар ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. ...

Жомбой тумани ҳокими умид назаров ҳам ишдан олинди

Президент Мирзиёев Жомбой тумани маъмурияти фаолиятини танқидий баҳолади. Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров ҳам лавозимидан озод этилган. Шунингдек, қолган уч сектор ...

Ўзбек халқи бундан кейин ўз эртакларига ишонади…

Ота Юртим, Она Ватаним Ўзбекистон!..  Онгим-шуурим, қалбим, руҳим, руҳиятим, вужудим ва бутун борлиғим бўлган масканим, муқаддас ошёним Ўзбекистон!.. Сен ҳақингдаги ҳар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400